Каталония мустақиллиги бўйича референдум ўтказиладиган сана маълум қилинди

Жаҳон 09 Июнь 2017 10355
Фото: Emilio Morenatti / AP

Каталония женералитети президенти Карлес Пучдемон Испания таркибидаги мухтор ҳамжамиятнинг мустақиллиги бўйича референдум жорий йилнинг 1 октябрида ўтишини эълон қилди. У вилоят аҳолисини агар улар Каталонияни мустақил кўрмоқчи бўлсалар, овоз беришда иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар бермоқда. 

Пучдемон Испания ҳукумати референдум ўтказилишига рухсат беришдан бош тортганига қарамасдан, овоз бериш бўлиб ўтишини эълон қилди. Бу эса референдум Испания конституциявий суди томондан бекор қилиниши мумкинлигини англатади.

Референдум иштирокчилари "Сиз Каталония республика бошқарув шаклига эга мустақил давлат бўлишини истайсизми?" деган саволга жавоб беришлари керак бўлади.

Пучдемон бу ҳақда Каталония ҳукумати маъмуриятида маълум қилди. Пучдемонгача бу ерда ҳамжамият вице-президенти Уриол Жункерас нутқ сўзлаб, Испания ҳукуматини "каталонияликларнинг овоз бериш ҳуқуқини инкор этаётгани" учун танқид қилганди.

Пучдемон Испания ҳукумати билан музокаралар учун "охирги дақиқагача эшикни очиқ қолдиришини, бироқ бир томонлама тартибда музокаралар ўтказмаслигини" айтган. 

Шунга ўхшаш вазият Каталонияда 2015 йил кузида ҳам кузатилган. Ноябрь бошида Каталония парламенти "мустақил давлат яратилиши жараёни бошланиши"ни эълон қилувчи резолюцияни қабул қилганди. Икки кун ўтиб Испания ҳукумати конституциявий судга бу резолюция устидан шикоят қилган. Декабрь бошида эса суд резолюцияни ноқонуний деб топиб, уни бекор қилган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44188 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61609 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34093 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19288 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59868 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 626 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 547 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар