Қорадори-2017: Сергелида 611 гр марихуана сақлаган шахс аниқланди

Жамият 09 Июнь 2017 3699

2017 йилнинг 5 июнь куни тахминан соат 16:00 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори 2017” тадбири давомида, Сергели тумани ҳудудида фуқаро Василий Григорьевич Болтиев ёнида оғирлиги 611,06 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда қўп миқдорда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар