Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар етакчилари Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Қозоғистон президенти ўзининг кириш сўзида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни муборакбод этди – давлат раҳбари илк бор ШҲТ саммитида қатнашмоқда, деб хабар берди Today.kz.

"Сизни Қозоғистон пойтахтида ШҲТ давлатлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида кўриб турганимдан хурсандман. Саммитдаги иштирок учун самимий миннатдорлик билдираман. Бу ердаги барчанинг номидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни алоҳида таништирмоқчиман. Сиз сайланганингиздан сўнг бизнинг Кенгашимизда илк бор иштирок этмоқдасиз, сизга фаолиятингиз ва бизнинг қўшма ишларда катта муваффақиятлар тиламоқчиман", - дея таъкидлаб ўтди Нурсултон Назарбоев.

Аввалроқ Қозоғистон президенти ШҲТ қандай ташкил этилганини хотирлаб ўтгани ҳақида ёзгандик.