Tengrinews.kz ўқувчиларидан бири нашриётга EXPO ҳудуди суратларини йўллади. Уларда Остондаги EXPO халқаро кўргазмаси майдонининг уч йил давомида қандай ўзгарганини кўриш мумкин. 

Бу сурат янги, у кўргазма очилиши арафасида олинган. Кейингиси эса - атиги уч ой аввал. 

Бироқ худди ўша ракурсдан олинган энг биринчи сурат санаси 2014 йилнинг 1 июнида муҳрланган. Унда EXPO'нинг улкан объектларидан дарак ҳам йўқ. Суратда фақат атрофи ўралган бўш ҳудуд ва бир неча байроқларнигина кўриш мумкин. 

2015 йилнинг май ойида эса бу ерда мана бундай манзара намоён эди. 

Қуйида берилган суратларда EXPO'нинг бугунги куни акс этган, уларда кўргазманинг бир неча йил олдинги ва ҳозиргиси ўртасидаги фарқ янада яққол кўзга ташланади.