Озарбойжон энергетика вазири Натиғ Алиев вафот этди. Бу ҳақда АПА агентлиги республиканинг Истанбулдаги бош консуллигига асосан хабар берган.

«Истанбулда даволанишда бўлган энергетика вазири Натиғ Алиев ҳаётдан кўз юмди», - дея маълум қилишган агентликда.

Аниқлик киритилишича, Истанбулнинг Florence Nightingale клиникасида даволанган вазирнинг аҳволи кескин ёмонлашган ва у ҳаётдан кўз юмган.