Интернетда автомобиль пойгаларидан бирини томоша қилаётган одамлар пойга иштирокчиси уларни босиб юборишидан аранг қутулиб қолишгани видеоси оммалашмоқда. Пойга вақтида пойгачи кескин бурилишлардан бирида катта тезликда трассадан чиқиб кетиб, йўл четида ўтирган мухлислар томон бора бошлаган. Бахтли тасодиф мухлислар фалокатдан ақл бовар қилмас тарзда қутулиб қолишган.

Ушбу ролик фейсбукда The Epoch Times гуруҳида жойлаштирилган ва бир кун ичида уни 820 мингдан кўпроқ одам кўрган.