Ўзбекистон терма жамоаси ва Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби яримҳимоячиси Сардор Рашидов фаолиятини Грецияда давом эттириши мумкин бўлганди. Бу ҳақда Tribuna.Uz‘га вазиятдан хабардор манбалар хабар берган.

Манбага кўра, Сардор Рашидовни қўлга киритиш учун Грециянинг АЕК клуби даъвогар бўлган. Клуб Қатар жамоасининг тугатилиб, бошқа жамоага қўшиб юборилиши натижасида клубсиз қолиши мумкин бўлган ўзбекистонлик футболчини ўз сафида кўришни истаганди. Ҳозирча грек клубининг қизиқиши қандай статусда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сардор Рашидовга Италиянинг «Кьево» клуби ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабар қилинганди. Бироқ Қатар клуби сўраган пулни вероналиклар тўлаб бера олмаслигини билдириб, хариддан воз кечган.

Маълумот учун, Қатарнинг «Ал-Жаиш» ва «Лахвия» жамоалари бирлаштириб юборилди. Янги клубга «Лахвия» бош мураббийи устозлик қилиши ҳисобига Рашидов жамоада қолиш имконияти паст баҳоланаётганди.