Шавкат Мирзиёев Испания қироли билан учрашди: Икки давлат иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон 09 Июнь 2017 19273
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Остона саммити доирасида Испания Қироли Филипп VI билан музокара ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари узоқ ўтмишга бориб тақалишини таъкидлади.

Олти аср муқаддам Соҳибқирон Амир Темур ва Кастилия қироли Энрике III саъй-ҳаракати билан Самарқандда ва Кастилия пойтахти Сеговияда элчихоналар таъсис этилган. Ўзаро ҳамкорликнинг бугунги юксак даражасига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва Қирол Хуан Карлос I ўртасида қарор топган алоҳида муносабатлар туфайли эришилди. 

Шавкат Мирзиёев ва Филипп VI суҳбатда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. 

Томонлар давлатлараро алоқаларни кенгайтиришда олий даражадаги мулоқот муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Ташқи сиёсат маҳкамаларининг мунтазам маслаҳатлашувлари нафақат долзарб минтақавий ва халқаро сиёсат масалалари бўйича фикр алмашиш, балки турли даражадаги келгуси учрашувлар жадвали ва кун тартибини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш имконини бермоқда. 

Давлатлараро муносабатларнинг муҳим буғини бўлган савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи ҳам томонлар диққат марказида бўлди. 

Икки томонлама савдо соҳасида кўплаб қулайликлар яратилиб, сезиларли даражада, яъни жорий йилнинг дастлабки 4 ойида тўрт баробар ўсишга эришилганига қарамасдан, бу борадаги кўрсаткичлар ҳамон юқори эмас. Ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш ва таркибини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Ўзбекистон билан Испания бунинг учун барча имконият ва салоҳиятга эга экани таъкидланди. 

Ўзбекистон мамлакатимизда Испания бизнесининг, хусусан, нефть-газ, энергетика, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, пардозлаш материаллари ва сопол маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида юқори технологияли корхоналар ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали кенгайишидан манфаатдордир. 

Испания туризм соҳасида улкан натижаларга эришган ва бу борада жаҳон миқёсида илғор тажрибага эга. Шу муносабат билан томонлар ушбу соҳада узоқ муддатли тизимли ҳамкорлик ўрнатиш, бошқача айтганда, стратегик шерикликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилди. 

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматалараро қўшма комиссия ташкил этиш ва унинг дастлабки мажлисини шу йил Тошкентда ўтказиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар