ШҲТ раислиги Қозоғистондан Хитойга ўтди

Жаҳон 09 Июнь 2017 4241

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг кенгайтирилган йиғилишида бир қатор ҳужжатлар имзоланди, шунингдек, ташкилот раислиги Қозоғистондан Хитойга ўтди.

«Биз куннинг долзарб масалаларини ва навбатдаги қадамларни муҳокама қилдик, шунингдек, ташкилот фаолияти билан боғлиқ халқаро масалалар кўриб чиқилди», - деган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев йиғилиш якунида.

Йиғилиш якунида у Қозоғистоннинг ШҲТга раислиги тугаб, бу мақом Хитой халқ республикасига топширилиши ҳақида эълон қилди. 2018 йилнинг июнида Пекинда ШҲТнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Саммитда Остона декларацияси, ШҲТнинг терроризмга қарши Конвенцияси, халқаро терроризмга қарши биргаликда курашиш ҳақида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг баёноти ва бошқа бир қатор ҳужжатлар (жами 11 та ҳужжат) имзоланган. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Россия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга аъзоликка қабул қилиш жараёни ниҳоясига етгани ҳамда уларга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш ҳақидаги қарорга имзо чекишган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар