Америкалик физиклар нефть томчилари ва молекулаларига бирикиб, уларни магнитлар ёрдамида сув ва бошқа суюқликлардан ажратишга қодир нанозаррачаларни яратишди. Journal of Nanoparticle Research журналида шу ҳақида мақола чоп этилди

"Ҳозирда биз бу нанозаррачаларни қайта ишлашга имкон берувчи технология устида ишламоқдамиз. Фикримизча, бундай технологияларнинг яратилиши нафақат нефть тўкилишига қарши кураш харажатларини камайтириш имконини беради, балки бу жараённи экологияга хавфини камайтиради", - деди Остиндаги Техас университети олими Саэбом Ко. 

2010 йилда Мексика кўрфазидаги нефть қазиб олувчи Deepwater Horizon платформасидаги авария, шунингдек АҚШдаги конларни қазишда ерости сувларига углеводородларнинг тўкилиши олимларни сувнинг нефть билан ифлосланишига қарши курашишнинг янги усулларини излашга мажбур қилди. Бугун бу мақсадлар учун ўз хусусиятларига кўра совунга ўхшаш махсус моддалар қўлланади - улар нефтга бирикиб, уни кўпик кўринишида сув сатҳига чиқариб ташлайди. 

Бу моддалар ўз-ўзидан қиммат туради ва табиатга нефть каби зиён келтиради. Шу боис олимлар бугунги кунда ифлосланишга қарши курашда "нефтли" микроблар ва турли нанозаррачаларни нисбатан арзон ва хавфсиз йўллар билан мослаштиришга ҳаракат қилишмоқда. 

Ко ва унинг ҳамкасблари бундай вазифаларни ечишга қодир нанозаррачаларнинг яратилиши ҳақида сўзлаб беришди. Улар махсус қатлам билан қопланган темир атомли микроскопик соҳалардан иборат. Унинг ижобий заряди уларнинг салбий зарядга эга нефть томчиларидаги оғир углеводородлар молекулаларига "ёпишиш"ига ва улар билан бирга ҳаракатланишга имкон яратади. 

Заррачалар магнит майдонига тушганида сувдан ҳар қанча миқдордаги нефтни тез ва сифатли ажратишга имкон бериб, манба томон ҳаракатлана бошлайди. Бунинг учун сувга нанозаррачаларни "экиш", магнитни ёқиш ва шунчаки сувга тўкиш керак бўлади. Бутун нефть ва нанозаррачалар магнит жойланган қувур ёки идишнинг деворига "ёпишиб" қолади. 

Бу жараён магнит қўлламай нефтни тозалашга мўлжалланган бошқа технологиялардан тезроқ ишлайди.

Олимларнинг сўзларига кўра, саноатдаги шунга ўхшаш муаммоларни мазкур усулда ечиш мумкин. Масалан, олимлар ҳозирда сувни қўрғошин ва бошқа оғир металлардан тозалаш тизими устида ишлашмоқда. Тизимлар фаолияти шу ёзда синовдан ўтказилади.