Тереза Мэй истеъфога чиқиши мумкин: унинг партияси сайловда етарли овоз тўплай олмади

Жаҳон 09 Июнь 2017 1691
Фото: EPA

Буюк Британия консерватив партияси 8 июнь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайловларида мағлубиятга учради. 650та сайлов округларидан 633тасида овозлар саналганидан кейинги натижалар шундай дейишга асос бўлмоқда, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. 

Бош вазир Тереза Мэй партияси айни вақтда 308 депутатлик мандатини кафолатлаган. Ҳозиргача, 17та сайлов округида овоз бериш натижалари эълон қилинмаган. Бироқ, уларнинг барчасида бош вазир партияси ғалаба қозонган тақдирда ҳам улар парламентда мутлақ устунликни ва ҳукуматни мустақил тарзда шукллантиришга ҳуқуқ берадиган 326 ўринга эга бўла олмайди. 

Бу вазият "осилган парламент" деб аталади ва коалиция ҳукуматини ташкил этиш учун музокаралар олиб боришни талаб қилади. Ҳукуматни шакллантиришнинг бошқа бир йўл шуки, камчилик ҳукуматини тузишдир. Бироқ, у беқарор бўлиши эҳтимол. Таъкидланишича, бу Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейинги учинчи ва сўнгги икки йилдаги иккинчи "осилган парламент"дир. 

Таҳлилчилар, сайлов натижаларини бош вазир учун фожиали деб аташмоқда. Тереза Мэй шу йилнинг апрель ойида навбатдан ташқари сайловлар ўтказишга қарор қилганида, ЕИ таркибидан чиқиш бўйича мураккаб музокаралар аввалида партиясининг парламентдаги ўрнини мустаҳкамлашни ният қилган эди. Музокаралар 19 июнда бошланииши керак. Эндиликда, мухолифатдаги лейбористлар ҳамда консерваторлар партиясининг ўзида ҳам бош вазирнинг истеъфога чиқиши ҳақида чақириқлар янграмоқда. 

9 июнь куни якуний натижалар эълон қилинганидан сўнг, Мэй мурожаат қилиши керак. Айнан шундан сўнг, унинг сиёсий тақдирига ойдинлик киритилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар