Туркия шимолидаги Самун вилоятида ҳарбийлар кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 47 киши жароҳат олди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар бермоқда.  

ЙТҲ Кавак шаҳри яқинида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқариши оқибатида автобус трассадан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Оқибатда 46 ҳарбий жабрланган.  

Воқеа жойига тез ёрдам машиналари ва полиция етиб келган. Барча жароҳатланганлар маҳаллий шифохоналарга тезкорлик билан етказилганлар.