Конфедерациялар кубогига тайёргарлик кўраётган Россия ва Чили терма жамоалари мусобақа олдидан ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Учрашувнинг 56-дақиқасида Алексис Санчес майдонга тушган заҳоти бир ҳаракат билан Ислани дарвозабон билан бирга-бир вазиятга олиб чиқди ва «Ювентус» собиқ футболчиси ҳисобни очди. 67-дақиқада эса Васин Дмитрий Комбаров томонидан бурчакдан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади. Ушбу гол учрашувда сўнггиси бўлиб қолди ва жамоалар дуранг қайд этишди.

Ўртоқлик учрашуви

Россия – Чили 1:1 (0:0)
Голлар:
Васин (67) – Исла (56).
Россия: Акинфеев, Кудряшов (Камболов, 81), Васин, Смольников (Ерохин, 66), Комбаров (Жирков, 73), Головин, Самедов, Миранчук (Полоз, 60), Глушаков, Шишкин, Смолов (Бухаров, 86).
Чили: Эррера, Медель (Диас, 63), Босежур, Хара, Родригес, Арангис (Гутьеррес, 74), Фуэнсалида (Санчес, 55), Эрнандес (Сильва, 77), Варгас (Сагаль, 81), Видаль (Пинарес, 81), Исла.
Огоҳлантиришлар: Эрнандес (34), Глушаков (50), Хара (65).