Ўртоқлик учрашувлари. Эквадор Венесуэла билан дуранг ўйнади, Перу Парагвайни мағлуб этди

Спорт 09 Июнь 2017 1876

Жанубий Америкада ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди. АҚШнинг Бока-Ратон шаҳрида кечган учрашувда Эквадор Венесуэла билан ўйнади ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.

Эквадорликлар 29-дақиқада Микел Вильянуэванинг автоголидан кейин ҳисобни очишганди. Венесуэланинг жавоб голи 43-дақиқада Хуниор Морено томонидан урилди.

Перу эса Парагвай билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Перунинг Трухильо шаҳридаги «Карлос Мансиче» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. 75-дақиқада «Фламенго» ҳужумчиси, «Бавария» ва «Ҳамбург» жамоаларининг собиқ футболчиси Хосе Паоло Герреро ғалаба голига муаллиф бўлди.

Боливия Никарагуага қарши ўртоқлик учрашувида охирги дақиқаларда ғалабага эга бўлди. Боливиянинг Якуиба шаҳрида ўтган учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мезбонларнинг голлари Диего Бехарано (39-дақиқа), Ҳильберт Альварес (48) ва Хосе Варгас (90+3) томонидан урилди. Меҳмонлар сафида голларга Хорхе Гарсия (6) ва Карлос Чаваррия Родригес (37) муаллифлик қилишди.

2018 йилги жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларида Эквадор 14 ўйиндан 20 очко тўплаган ҳолда олтинчи, Венесуэла 6 очко билан — 10-ўринда жойлашиб турибди.

Перу ва Парагвай эса 18тадан очко жамғарган ҳолда мос равишда 7 ва 8-ўринларни эгаллаб турибди.

Жанубий Америка минтақасида 4та ўрин соҳиблари мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма олади, бешинчи ўрин эгаси Океания вакилига қарши ўтиш ўйинида иштирок этади.

Эквадор кейинги ўйинни 14 июнь куни Сальвадорга қарши ўтказади (ўртоқлик учрашуви), венесуэлаликлар эса 31 август куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида Колумбияга қарши майдонга тушади.

Перу 31 август куни саралаш доирасида 15-тур учрашувини Боливияга қарши ўтказади, шу куни парагвайликлар Чилига сафар қилади.

Никарагуа 17 июнь куни Кюрасаога қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашувлари
Эквадор - Венесуэла 1:1
Голлар: 1:0 - Вильянуэва (29, автогол), 1:1 - Морено (43)

Перу - Парагвай 1:0
Гол: 1:0 - Герреро (75)
Четлатиш: Рохас (74, Парагвай)

Боливия - Никарагуа 3:2
Голлар: 0:1 - Хорхе Гарсия (7), 0:2 - Карлос Чаваррия Родригес (37), 1:2 - Диего Бехарано (39), 2:2 - Ҳильберт Альварес (48), 3:2 - Хосе Варгас (90+3).

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар