КОНКАКАФ минтақасида 2018 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларининг 5-тури ўтказилди.

Мексика терма жамоаси Ҳондурасни қабул қилди. Мехикодаги «Ацтека» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин аввалида Освальдо Аланис Хонатан дос Сантос ҳисобни очди. Мезбонларнинг кейинги голларига Ирвин Лосана (Эктор Эррера) ва Рауль Хименес (Карлос Вела) муаллифлик қилишди. 

Эндиликда Мексика 13 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда, Ҳондурас 4 очкоси билан бешинчи ўринда.

АҚШ эса ўз уйида Тринидад ва Тобагони қабул қилди. Денвердаги «Дикс Спортинг Гудс Парк» стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйиннинг 52-дақиқасида Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич Деандре Йедлиннинг пасидан кейин ҳисобни очди, 62-дақиқада Пулишич дублни расмийлаштирди — бу сафар унга Жози Алтидор ассистентлик қилди.

5 турдан кейин АҚШ 7 очко билан учинчи ўринда жойлашган, Тринидад ва Тобаго 3 очкоси билан олтинчи ўринда.

Яна бир учрашув Коста-Рика ва Панама терма жамоаларида ўтказилиб, унда ҳисоб очилмади — 0:0.

ЖЧ-2018, Шимолий Америка, бешинчи босқич, 5-тур

Мексика - Ҳондурас 3:0
Голлар: 1:0 - Аланис (34), 2:0 - Лосана (63), 3:0 - Хименес (66)

АҚШ - Тринидад ва Тобаго 2:0
Голлар: 1:0 - Пулишич (52), 2:0 - Пулишич (62)

Коста-Рика - Панама 0:0
Четлатиш: Гонсалес (54, Коста-Рика)