2020 йилги Олимпиада дастурига жиддий ўзгартиришлар киритилди

Спорт 10 Июнь 2017 7048
Фото: Getty Images

Халқаро Олимпия қўмитаси аёллар ва эркаклар ўртасидаги (гендер) тенг ҳуқуқликка максимал эришиш мақсадида Токиода ўтадиган 2020 йилги ёзги Олимпиада дастурига жиддий ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда ХОҚ сайтида маълум қилинди. 

Таъкидланишича, дастурга 15 та янги спорт тури қўшилган, бунда аралаш йўналишлар миқдори 9 тадан 18 тагача кўпайган. Бу ўзгаришлар аввал фақат эркаклар иштирок этган академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, елканли спорт ва мерганлик спорт турларига тааллуқли бўлди.

Шунингдек, оғир атлетикачилар ўртасида гендер фарқларни минималлаштириш мақсадида эркаклар ўртасидаги мусобақалардан бир вазн тоифаси истисно қилинди.   

Ушбу Олимпиада аёллар ўртасида рекорд сондаги мусобақаларни таклиф қилади. 
Бу чоралар эвазига Олимпиадада рекорд миқдордаги аёл спортчилар иштирок эта оладилар. Уларнинг сони 5176 нафарни ташкил қилади ва бу барча иштирокчилар сонидан 48,8 фоиз демакдир. Риодаги охирги Олимпиадада аёл спортчиларнинг улуши 45,2 фоизни, 2012 йил Лондонда эса 44,2 фоизни ташкил қилган. Токиодаги рекорд кўрсаткичга эркаклар ўртасидаги мусобақалардан бир қисмининг аёллар ўртасидаги мусобақалар билан алмаштирилгани эвазига эришилди.     

ХОҚ президенти Томас Бахнинг айтишича, Токиодаги 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача ўтадиган Олимпиада "навқиронроқ, шаҳарбопроқ" бўлади ва кўпроқ аёл спортчиларни ўз ичига олади.  

Олимпиада дастурига 4х100 метрга аралаш комбинациялашган сузиш, 4х400 метрга аралаш югуриш, камондан ўқ отиш, дзюдо, триатлон бўйича аралаш мусобақалар, шунингдек, стол теннисида аралаш жуфтлар мусобақалари киритилди. Сузишда, шунингдек, иккита йўналиш – эркаклар ўртасида 800 метрга ва аёллар ўртасида 1500 метрга сузиш мусобақалари қўшилди. Шунингдек, дастурга аёллар ва эркаклар ўртасидаги "учга уч бўлиб" баскетбол ўйнаш, велоспортда трекда "мэдисон" йўналиши бўйича аёллар ва эркаклар ўртасидаги мусобақалар, қиличбозлик бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида жамоавий мусобақалар қўшилди. Шу тариқа дастурда 16 та янги йўналиш пайдо бўлди, оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасидаги бир йўналиш чиқариб ташланди.     

Йўналишлар кўпайганига қарамасдан, 2020 йилги Олимпиадада Риодагидан камроқ спортчи иштирок этади. Энг катта ўзгаришлар енгил атлетикага тааллуқли бўлади, бу спорт турида спортчилар квотаси 105 ўринга камайди. Шунингдек, оғир атлетикада квота 64 ўринга, эркин курашда 56 ўринга, елканли спортда 30 ўринга, мерганлик спортида 30 ўринга, академик эшкак эшишда 24 ўринга, сузишда 22 ўринга, сув полосида 18 ўринга камаяди. "Учга уч" форматидаги баскетбол киритилгани сабаб спортчилар сони 64 нафарга кўпаяди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар