Японияда автобус ва юк автомобилининг ўзаро тўқнашгани натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар инсон жабрланди.

NHK’нинг хабар беришича, ичида 40 киши бўлган йўловчи автобуси шанба, 10 июнь куни эрталаб автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Таъкидланишича, айни дамда полиция йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини ўрганмоқда.