Бразилия Олий суди мамлакат президенти Мишел Темерни коррупция можароси бўйича айбдор деб топмади. Бу ҳақда Globo хабар қилмоқда.

Аввалроқ, полиция Бразилия президенти Мишел Темернинг собиқ махсус ёрдамчиси ва дўстини коррупцияга боғлиқ суриштирув иши бўйича қўлга олган эди. 

Бунгача, Олий суд коррупция иши бўйича президент Темерни ҳам сўроқ қилиш борасида қарор чиқарган эди. 

Айрим хабарларга кўра, суд ихтиёрида, гўё Темер парламент қуйи палатаси собиқ спикери Эдуарду Куньини пора билан ёллаш шартларини муҳокама қилаётганига доир видеоёзув бор. 

Маълумки, айнан Эдуарду Куньи собиқ президент Дилма Руссеффга импичмент қўллаш ташаббускори бўлган.