Бухорода “Офат” лақабли фирибгар аёл қўлга олинди

Жамият 10 Июнь 2017 77719

Бухоро вилояти ҳудудида ўтган икки ҳафта мобайнида 34 та ўғрилик ва 32 та фирибгарлик жиноятлари бошқа турдаги жиноятларга нисбатан кўп қайд қилинган, деб хабар берди Кун.uz’га Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Таассуфки, айнан шу кеча кундузда фуқароларимиз орасида бировни алдаш, ишонтириш орқали унинг мол-мулкини қўлга киритаётган, “ишга жойлаштираман, ўқишга киритаман, машина ёки уй сотиб олишингизда кўмаклашаман, чет элга ишга юбораман каби ваъдалар бериб, ишонувчан ва содда одамларимизни бир зумда алдаб, уларнинг жабрланиб қолишларига сабабчи бўлаётган фирибгар кимсалар сафи кенгаймоқда.

2017 йилнинг 2 июн куни Бухоро вилоят ИИБ Ўз хавфсизлиги бўлимига фуқаро Гулбаҳор Қурбонова мурожаат қилиб, ўз аризасида 2017 йил 01 июнь куни “Офат” исмли таниши билан учрашганида, фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати ўтиб кетганлигини ва паспорти ҳеч қаерга рўйхатга қўйилмаганлиги сабабли паспортини алмаштиришнинг имкони бўлмаётганлигини билдирганида, “Офат” исмли аёл 200 АҚШ доллари ва   30.000 сўм пул эвазига унинг ишини вилоят ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари орқали ҳал қилиб беришини айтиб, уни пора беришга қизиқтирганлигини билдирган.

Фуқаро Қурбонованинг аризаси юзасидан Бошқарма Ўз хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида, фуқаро Қурбоновага “Офат” исмли аёлга назорат тартибида етказиб бериш учун берилган 200 АҚШ доллари ва 30 минг сўм пулларни Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими маъмурий биносининг ёнида “Офат” исмли аёлга  берганидан кейин, гўёки бу пулларни бўлимда унга таниш бўлган ходимга киритиб бериш учун  маъмурий бинонинг иккинчи қаватига чиқиб қайтиб тушган вақтида ушбу аёл тўхтатилиб унинг шахсига аниқлик киритилганида, 1974 йилда Ғиждувон туманида туғилган, Ғиждувон тумани Дилкушо кўчаси 47-уйда яшовчи Субҳонова Шарофат Душамовна эканлиги аниқланиб, у билан олиб борилган суриштирув ишлари давомида у фуқаро Қурбоновага паспортини алмаштириб бериш ва доимий рўйхатга қўйишга ёрдам беришни ваъда қилиб 200 АҚШ доллари ва 30.000 сўм пулларни олганлигини тан олади. Унга назорат тариқасида берилган 200 АҚШ доллари ва 30.000 сўм пуллар холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Албатта, содир этилган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик, жиноят учун жазо муқаррар.

Аммо, шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, аксарият ҳолларда фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишда айрим ишонувчан ва содда фуқароларимизнинг ўзлари шароит яратиб бераётганликлари, кўр-кўрона, мўмайгина даромад илинжида қуруқ ваъдалар ортидан эргашиб, етти ёт бегона кишига бир зумда ишониб, бор-бисотини қўш-қўллаб топширишлари уларга ҳуқуқий билимнинг етишмаслигидан дарак беради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар