CNN телеканали АҚШ президенти Дональд Трампни Америка учун иснод, деб атаган бошловчи Ризо Асланни ишдан бўшатди, деб хабар бермоқда New York Times.

Телеканал вакилининг маълум қилишича, CNN Аслан билан бошқа ҳамкорлик қилиш ниятида эмас.

Аввалроқ CNN’даги анъанавий янги йил шоуси бошловчиси, комедия жанридаги ижодкор Кэти Гриффин АҚШ президенти Дональд Трампга ўхшаш ниқобнинг қонга бўялган ҳолдаги фотосурати сабаб ишидан айрилганди.

Канал раҳбарияти тасвирни ҳакоратли, деб ҳисоблаган.