ХМТ раҳбари: Мақсадимиз - Ўзбекистон билан ҳамкорликни фаол ривожлантириш

Ўзбекистон 10 Июнь 2017 6261

Женева шаҳрида ўтаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 106-сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этаётганлиги аввал хабар қилинган эди. 

Мазкур конференция доирасида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Т.Норбоева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Абдуҳакимов, Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Б.Махмадалиевдан иборат уч томонлама ижтимоий ҳамкорлар Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Бош директори жаноб Гай Райдер билан учрашув ўтказишди.

ХМТ раҳбари Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий соҳада ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар ва аҳолини бандлигини таъминлаш, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ижтимоий-меҳнат соҳасини янада такомиллаштириш, иш ҳақи, пенсиялар ва стипендияларни ўз вақтида бериш шунингдек, аҳоли учун соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатилишини яхшилаш, меҳнат соҳасида гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сўнгги қарорлари тўғрисида батафсил таништирилди. 

Г.Райдер ХМТ учун Ўзбекистон билан алоқалар “жуда муҳим” эканлигини билдирди. 

“Томонлар ҳамкорликнинг кўплаб соҳаларида сезиларли ютуқларга эришди, бугун эса аввало, бандлик, меҳнат муҳофазаси, гендер тенглик каби соҳаларда янгидан-янги имкониятлар вужудга келмоқда”, - деди Г.Райдер.

ХМТ раҳбари ижтимоий соҳа бешта устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ижобий даражада қайд этди. Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича Давлат дастурини амалга оширилиши, ҳалқаро меҳнат стандартларига асосан тадбиқ этилган меҳнат нормаларига юқори баҳо берди.

Бош директор Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукуматига ХМТнинг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилганлиги учун алоҳида миннатдорчилик билдирди. 

“Умид қиламизки, ХМТнинг бошқа конвенциялари республиканинг миллий қонунчилигига мувофиқлигини ўрганиш бўйича ишлар давом этади”, - деб қайд этди ХМТ раҳбари.

Шу билан бирга Г.Райдер кун тартибига хуқуқий асосни янада такомиллаштириш, аҳоли шу жумладан, хотин-қизлар бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган масалаларни киритиб, икки томонлама ўзаро алоқаларни кенгаштириш зарурлигини қайд этди. 

“Эришилган натижалардан тўхтамаслигимиз, олға интилишимиз ва шерикликни ривожлантиришимиз керак”, - деди бош директор.

Г.Райдер Ўзбекистон билан келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш истагини билдирди. 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар