Саудия Арабистони энергетика вазири Ҳолид ал-Фолиҳнинг фикрича, Қатар атрофидаги вазият ОПЕК давлатлари томонидан нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишувни амалга оширишга таъсир кўрсатмайди.

«Мен дипломатик масалалар қазиб олиш ҳажмини қисқартиришга қандайдир таъсир кўрсатади, деб ҳисобламайман», - дея Фолиҳнинг сўзларини келтиради ТАСС.

25 май куни нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти ушбу маҳсулот қазиб олиш ҳажмини қисқартириш ҳақидаги келишувни яна 9 ойга чўздиришни қўллаб-қувватлади.

Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА, Миср, Яман, Ливия, Мальдив, Маврикий, Мавритания ва Комор эса Қатар билан дипломатик алоқаларни узишди ҳамда ушбу мамлакатни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблашди.