Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номли стадионда катта ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Tribuna.Uz‘га вазиятдан хабардор манбалар маълум қилган.

Қайд этилишича, ёнғин 9 июнь куни содир бўлган. «Машъал» клубига тегишли стадионнинг бош биносида катта аланга юзага келган ва натижада бино деярли тўлиқ ёниб бўлган. Ҳозирда стадион футбол ўйнаб бўлмайдиган даражага келгани таъкидланмоқда.

Ҳозирча ёнғиннинг бошқа тафсилотлари маълум эмас. Бу борада ҳеч қандай расмий ахборот ҳам берилмаган.