Мексиканинг Герреро штатидаги Сан-Педро-Какауатепек шаҳрида содир этилган қуролли ҳужум оқибатида 6 нафар одам, жумладан 4 ойлик чақалоқ ҳалок бўлди. Яна 3 бола яраланган.

Фавқулодда вазиятларга жавоб бериш марказида маълум қилинишича, қуролланган жиноятчилар гуруҳи бир оилага ҳужум қилиб, унинг уйига ўт қўйган.

Герреро штати Мексиканинг энг хавфли ҳудудларидан ҳисобланади. Бу ерда АҚШга гиёҳванд модда етказиш устидан назоратни қўлга олиш учун жиноий гуруҳлар ўртасида беаёв жанглар олиб борилади. Айнан шу штатда 2014 йил сентябрда 43 талаба йўқолиб қолган. Кейинроқ маълум бўлишича, улар полиция томондан ўғирлаб кетилиб, жиноятчиларга топширилган. Жиноятчилар эса уларни ўлдиришган.