Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат НАТО ва Евроиттифоққа киришига ишончи комил эканини билдирди.

«Ишонаманки, Украина НАТОга киради. Украина Европа иттифоқида ҳам бўлади. Ҳеч ким, ҳеч нарса ва ҳеч қачон бизни тўхтата олмайди», - дея ёзди Порошенко ўз Twitter’ида.

22 май куни ЕИ расмий ахборотномаси Украина фуқаролари учун визасиз режим ҳақидаги қарорини эълон қилди.