Россия президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида набиралари борлигини маълум қилди. 

Интервьюда Стоун Путиндан "Сиз ўз набираларингизни яхши кўрасизми?" деб сўраган. "Путин "ҳа" деб жавоб берди, бироқ улар билан ўйнашга вақти унча ҳам кўп эмаслигини тан олди", деб маълум қилди интервьюдан олинган парчага иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали.