Хитойнинг Шанхай шаҳри иккита аэропортида бекор қилинган авиапарвозлар сони 319тагача етди. Бунга ўта кучли сурункали ёмғирлар сабаб бўлди. Бунга ички ва халқаро йўналишларидаги парвозлар сингари, учиш ҳамда қўниш сонлари киритилган. "Шанхай аэропорти" корпорацияси маълумотларига кўра, яна 133 рейс вақтинча ортга сурилган. 

Хусусан, Хунцяо аэропортида 81 учиш бекор қилинган бўлса, яна 37таси 2 соатдан 4 соатгача ортга сурилди. Умуман, 30га яқин рейс 4 соатлик фарқ билан ортга сурилган. Бундан ташқари, ушбу аэропортга 69 рейс қўниши бекор қилинган. Пудун халқаро аэропортида 89 рейс парвози бекор қилинган. 25 таси ортга сурилган. 80 рейс қўниши бекор қилинган. 

Кучли ёмғирлар туфайли, Шанхайда хавфнинг зарғалдоқ даражаси эълон қилинган. Маҳаллий ОАВга кўра, шаҳарнинг икки аэропорти ўтказувчанлиги 50 фоизга қисқариши мумкин.