Сербиянинг янги президенти Александар Вучич ўғил фарзандли бўлгани сабаб Қозоғистонга сафарини қисқартирди. Бу ҳақда Вучичнинг ўзи твиттерда маълум қилди

"Бугун кечки пайт давлат мажбуриятларимни биринчи марта бекор қилишим керак, буни юзда табассум билан қиламан, чунки мен ва Тамара бир неча дақиқа аввал ўғил фарзандлик бўлдик", деб ёзган Вучич. 

Вучич Қозоғистонга икки кунлик ташриф билан келганди. Унинг Қозоғистонга ташрифи мамлакат президенти лавозимига киришганидан кейинги илк хорижий сафари бўлди. Ташриф вақтида Вучичнинг Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва бош вазир Бакитжон Сағинтаев билан учрашуви режалаштирилганди. Вучич, шунингдек, "Остона ЭКСПО2017" халқаро кўргазмаси очилиши маросимида иштирок этди.

2013 йилда Вучич иккинчи марта уйланган. Унинг рафиқаси Тамара Жуканович ҳисобланади. Вучичнинг биринчи рафиқаси Ксения Янковичдан (2011 йилда ажрашишган) иккита фарзанди – ўғли Данила ва қизи Милица бор.