Top Gear кўрсатувининг собиқ бошловчиси Швейцарияда автофалокатга учради

Жаҳон 10 Июнь 2017 6593
Фото: telegraph.co.uk

Буюк Британияда эфирга узатилувчи, автомобиллар ҳақидаги Top Gear кўрсатувининг собиқ бошловчиси Ричард Хаммонд Швейцариянинг Санкт-Галлен кантонида юз берган автофалокатдан кейин шифохонага етказилди. Бу ҳақда 20 Minuten портали хабар бермоқда

Таъкидланишича, Хаммонд бошловчилик қилувчи The Grand Tour телешоусида иштирок этган Rimac Concept One спорткари йўлдан чиқиб кетиб, ёниб кетган. Бошловчи шифохонага вертолётда етказилган.

Top Gear’нинг бошқа бир собиқ бошловчиси Жереми Кларксон твиттерда Хаммонднинг йўл-транспорт ҳодисасига учраганини тасдиқлаган. 

"Бу мен кўрган энг катта ва энг даҳшатли авария бўлди. Хайриятки, Ричардга ҳеч нарса қилмаган кўринади", деб ёзган Кларксон.

2006 йил 20 сентябрда ҳам Хаммонд Top Gear кўрсатувини Йорк ёнидаги Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ аэродромида суратга олиш вақтида юз берган аварияда жиддий жароҳат олганди. Авария вақтида у машинада 464 км/соат тезлик билан ҳаракатланаётган бўлган. Бошловчи даволангандан кейин телешоудаги фаолиятини яна давом эттираверган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар