Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини янада оширишда уларда олийжаноблик фазилатларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун ўқувчиларда олийжаноблик фазилатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисидаги кўникмаларни шакллантириш, ўқувчилар онгига чуқур сингдириш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги 2-сонли академик лицей ўқувчи ва ўқитувчилари ўртасида “Олийжаноб инсон фазилатлари”, “Качества благородного человека” номли мавзуда беш кунлик ўқув курслари ташкил этилди.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчилар орасида китобхонликни оммалаштириш, олийжанобликни тарғиб қиладиган адабиётлар, газета ва журналлар ҳақида маълумотлар билан таништиришдир. Академик лицей ва касб-ҳунар муассасалари ўқувчиларида олийжаноблик фазилатларининг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти тўғрисидаги кўникмаларни шакллантириш, меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик каби ахлоқий қадриятларни тарбиялашдан иборатдир.

Ўқув курсларига соҳа мутахассислари, фахрийлар, нуронийлар, шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар ва бошқа зиёлилар, ота-оналарни жалб этган ҳолда ҳаётий ва жонли ўтказилиши йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан бугун лицей ўқувчилари билан бадиий асарларни мутолаа қилишга қизиқтириш ҳамда олийжаноблик ҳис-туйғуларини шакллантириш мақсадида “Китоблар дунёсига саёҳат” уюштирилди.

Бундан ташқари академик лицей ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналар ўртасида “Олийжаноблик нима?”, “Что такое благородство?” мавзуларида иншолар танлови эълон қилинди. Танлов натижаларига кўра 1-ўрин соҳибига ноутбук, 2-ўрин соҳибига - планшет, 3-ўрин соҳибига уяли алоқа телефони ҳамда ғолиб ўқитувчи ва ота-оналарга китоблар совға қилинади.