Трамп Британиядаги сайлов натижаларидан таажжубда эканини маълум қилди

Жаҳон 10 Июнь 2017 7528
Фото: AP Photo / Evan Vucci

АҚШ президенти Дональд Трамп 9 июнда Буюк Британия парламентига ўтган сайловлар натижаларидан таажжубда эканини айтди.

"Таажжуб", деб айтган Трамп журналистларнинг сайлов натижаларига изоҳ бериш илтимосига жавобан ва бошқа ҳеч қандай маълумот бермаган. 

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй бошчилигидаги Консерваторлар партиясига парламент сайловларида ҳукуматни шакллантира олувчи кўпчиликка бир нечта овоз етмаган. Мэй Шимолий Ирландиянинг Демократик юнион партияси билан ҳамкорлик қилмоқчилигини айтган, бироқ бу ҳамкорлик қандай шаклда ўтишини маълум қилмаган.   

Кўпроқ янгиликлар