Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди 

Ўзбекистон 10 Июнь 2017 4322

2017 йилнинг 5-9 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги 56-мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур мажлис давомида икки давлат Ҳукумат делегациялари Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасининг демаркациясига оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишишни давом эттирдилар.

Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар