Европа майдонларида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги 6-тур учрашувлари ўтказилмоқда. А гуруҳи вакиллари Швеция ва Франция терма жамоалари учрашувида мезбонларнинг қўли баланд келди. Стокҳолмдаги «Френдс-Арена» стадионида кечган учрашувда 2:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндаги ғалаба голи 93-дақиқада Уго Льориснинг хатоси туфайли урилди. Бу вақтда французлар дурангга рози бўлмасдан тўлиқ таркиб билан ҳужумга ўтишганди. Тўп ортга қайтганида «Тоттенҳэм» дарвозабони тўп билан ҳаракатланиб, жарима майдонини тарк этди ва тўпни пастлатиб марказга узатди. Лекин бу тўп швециялик ҳужумчиси Оле Тойвоненга келиб тушди ва у майдон марказидан зарба бериб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Эндиликда Швеция термаси гуруҳда 13 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринга чиқиб олди. Францияда ҳам шунча очко бор, лекин Дидье Дешам шогирдлари тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринда.

ЖЧ-2018, Саралаш
Европа, 6-тур

Швеция – Франция 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 37 Жиру, 1:1 – 43 Дурмаз, 2:1 – 90 Тойвонен.
Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Дурмаз (Классон, 77), Юханссон, Экдаль (Ларссон, 77), Форсберг, Берг (Гвидетти, 89), Тойвонен.
Франция – Льорис, Косьельни, Менди, Сидибе, Варан, Матюиди, Погба, Пайет (Лемар, 76), Сиссоко, Гризманн (Мбаппе, 76), Жиру.
Огоҳлантириш: Погба (65).