2017 йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги “Марказий Осиё – БМТ” мулоқотида иштирок этади. Бу ҳақида ТИВ сайтида хабар берилди. 

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш раислигидаги форумда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини Марказий Осиёда амалга ошириш масалалари ва бошқа долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашишади. 

Таъкидлаш жоизки, БМТнинг аксилтеррор стратегияси ташкилот аъзолари томонидан 2006 йилнинг 8 сентябрида қабул қилинган эди. У терроризмга қарши курашда миллий, минтақавий ва халқаро кучларни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳужжат ҳисобланади.