Airbus президенти ишлаб чиқаришни Буюк Британиядан кўчириш билан таҳдид қилди

Иқтисодиёт 11 Июнь 2017 5855
Фото: EPA

Airbus авиақурилиш концерни мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши муносабати билан юзага келган завод талаблари бажарилмаган тақдирда ишлаб чиқаришни Буюк Британиядан бошқа мамлакатга кўчириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақида Airbus президенти ва бош директори Фабрис Брежьенинг баёнотига асосланиб, The Sunday Times хабар берди. 

"Биз Буюк Британияда қолишни хоҳлаймиз, бироқ бунинг учун бизнинг шартларимиз инобатга олиниши керак, - дея таъкидлади у. - Тасаввур қилинг, мен Британия фуқароси бўлмаганим учун ўз заводларимни кўздан кечира олмасам". 

Брежьенинг фикрича, Brexit бўйича якуний битим концерннинг турли мамлакатларда жойлашган фабрикалари ишчиларига Буюк Британия ҳудудига тўсиқларсиз кириш ва чиқиш имконини бериши керак. Бундан ташқари, шартнома Бирлашган Қиролликда ишлаб чиқарилувчи сертификатлар Европа авиацион хавфсизлик агентлиги билан мувофиқлаштирилишини кафолатлаши керак. 

Бош директорнинг сўзларига кўра, амалдаги лойиҳалар устида ишлаш Британияда давом этади, бироқ лайнерларнинг янги моделларини ишлаб чиқариш бошқа мамлакатларга кўчирилиши мумкин. Унинг фикрича, бу борада таклифлар кўп бўлади. 

Airbus'нинг Филтон ва Бротон (Буюк Британия)даги заводларида авиалайнерлар учун қанотлар ишлаб чиқарилади. Умумий ҳисобда корхоналарда 10 минг киши фаолият юритади. 

Таъкидлаш жоизки, Brexit'га доир музокаралар 19 июнда бошланади. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар