Чилилик журналист, Mega ва Fox Sports телеканалларида ишловчи  Фернандо Солабарриета  «Арсенал»  ҳужумчиси Алексис Санчеснинг келажагига ойдинлик киритди.

Солабарриета берган маълумотга кўра, футболчи фаолиятини Англияда, «Манчестер Сити» сафида давом эттиради. Манкунианликларни ҳозирда бошқараётган Хосеп Гвардиола айнан Санчесни«Барселона»га таклиф қилганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ чилилик футболчига Германиянинг «Бавария» клуби ҳам қизиқиш билдирётгани маълум қилинганди.