Яна бир марта ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақида хабар тарқалди

Жаҳон 11 Июнь 2017 33925

ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Суриянинг Раққа шаҳрида амалга оширилган авиазарбалар вақтида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Daily Mail нашри Суриядаги телеканалга асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Ҳозирча жангариларнинг тарғибот воситаси бўлмиш Amaq бу маълумотни тасдиқламади.

Июнь ойи бошида Сурия курдларининг ҳарбий бўлинмалари ИШИД пойтахти саналмиш Раққа шаҳрини қамал қилишни бошлаганди. Ҳужум бошлаган отрядлар «араб-курд» отрядлари саналаётган бўлсада, асосий ишларни курдлар бажармоқда.

Бундан олдинроқ разведка хизматлари Ироқдаги Мўсул қамал қилингач, ИШИД раҳбари бу шаҳардан чиқиб кетишга муваффақ бўлгани маълум қилинганди.

Кейинроқ у қамалдан чиқиш вақтида қўлга олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо Пентагон бу хабарни тасдиқламади.

Қайд этиш керакки, кейинги йилларда бир неча марта нашрлар ал-Бағдодийнинг қаттиқ яралангани ёки вафот этгани ҳақида хабарлар берган, аммо бу хабарларнинг ҳеч қайсиси тасдиғини топмаган.

Кўпроқ янгиликлар