Жанубий Кореяда ўтказилаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медаллар учун финал баҳси Англия ва Венесуэла терма жамоалари ўртасида ўтказилди. Ўйиндаги ягона голни «Эвертон» ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин урди.

Иккинчи бўлимда венесуэлаликлар ҳисобни тенглаштиришга яқин келишганди, аммо инглизлар дарвозабони Фредерик Вудмэн Адальберто Пеньяранданинг 11 метрли нуқтадан берган зарбасини бартараф этди. 

Ўйинда ҳисоб ўзгармай қолди ва Англия ёшлар терма жамоаси (U-20) 1977 йилдан буён ўтказилаётган турнирда илк марта ғолиб бўлишди. Шунингдек бу инглизларнинг жаҳон чемпионатларида 1966 йилдан буён илк марта ғолиб чиқишидир.

Италия ёшлари жаҳон чемпионатида учинчи ўринни олди

Жаҳон чемпионати (U-20). Жанубий Корея. Финал
Венесуэла – Англия – 0:1 (0:1)
Гол: Калверт-Льюин, 35.
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Пеньяранда, 74 (Венесуэла). 
Венеcуэла U-20 – Фариньес, Эрнандес, Феррареси, Веласкес, Эрнандес, Эррера, Лусена, Кордова (Соса, 72), Пеньяранда (Уртадо, 90), Чакон (Сотельдо, 51), Пенья.
Англия U-20 – Вудмен, Томори, Уокер-Питерс, Кенни, Кларк-Солтер, Кук, Дауэлл (Оджо, 62), Онома, Лукман (Мэйтленд-Найлз, 76), Соланке, Кэлверт-Льюин.
Огоҳлантиришлар: Веласкес (46), Томори (48), Дауэлл (58).