Австралияда террорчилар учун биринчи махсус қамоқхона очилади

Жаҳон 11 Июнь 2017 4390

Австралия ҳукумати жангарилар учун биринчи махсус қамоқхонани очишни режалаштирмоқда. MTV Lebanon шу ҳақида хабар берди.

Янги Жанубий Уэльс бош вазири Глэдис Бережиклян айтганидек, мазкур қарор радикал эътиқодларнинг тарқалишини тўхтатиш имконини беради. Қамоқда 54 нафар маҳбус қатъий режимга риоя қилади. 

"Келгуси уч йил давомида қамоқларда радикализмни тарқатаётган маҳбуслар изоляцияси учун 47 миллион доллар ажратамиз", - деди Бережиклян.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Янги Жанубий Уэльс қамоқхоналарида террористик ғояларни тарқатишга уринаётган 33 киши ҳибсга олинган. 

Яқинда Австралияда ИШИД тарафдорлари бўлган "ёлғиз бўрилар" ҳужумлар серияси амалга оширилди. Бу полиция ва давлат федерал органлари тактикасини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

Кўпроқ янгиликлар