Енгил атлетика бўйича саккиз карра Олимпиада чемпиони Усэйн Болт Кингистонда ўтказилган Racers Grand Prix мусобақасида 100 метрга югуриш баҳси ғолиби бўлди.

30 яшар спортчи мазкур масофани 10,03 секунд ичида босиб ўтди. Болтнинг фаолияти учун бу юртида ўтаётган энг сўнгги мусобақага бўлди. Усэйн ғалабасидан сўнг мухлислар олқиши ичида майдонни югуриб ўтди. Ана шундан сўнг бориб, финиш чизиғини ўпди.

Сўнгги вақтларда Болт спортдаги фаолиятини якунлагач, сиёсат оламида пайдо бўлади, деган маълумотлар пайдо бўлди. Аммо бундай эмаслиги ойдинлашди. Бу ҳақда спортчининг ўзи “Рейтер” агентлиги билан ўтказилган суҳбатда айтиб ўтган.

“Мен олдин ҳам айтган эдим – сиёсат мен учун эмас. Мен имконим қадар сиёсатдан ўзимни йироқ олиб келганман”, - деган у. Агентликнинг хабар беришича, Ямайка бош вазири Эндрю Хоулнесс Болтга ҳукуматда ишлашни таклиф қилган, аммо спортчи рад этган. 

RT’нинг эслатишича, Болт жорий йилнинг 5-23 август кунлари Лондонда ўтадиган жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини тўла якунлашга қарор қилган.