«Европага шон-шарафлар бўлсин!» — Порошенко ЕИ билан визасиз режим йўлга қўйилгани ҳақида эълон қилди

Жаҳон 11 Июнь 2017 14606

Украина президенти Петро Порошенко тантанали равишда мамлакат фуқаролари учун Европа Иттифоқи билан визасиз режим бошлангани ҳақида эълон қилди.

«Украина учун визасиз режим ишга тушди! Европага шон-шарафлар бўлсин! Украинага шон-шарафлар бўлсин!», дея ёзган Порошенко Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Украинадаги нашрлар украинлар учун Европа давлатларига бориш қанчага тушишини ҳисоблаб чиқишган. Маълум бўлишича, украин Бельгияда бир кун бўлиши учун 95 евро, Германияда 45, Швецияда 450 крона (47 евро), Грецияда 60 евро сарфлаши керак бўлади. Украинада энг кам иш ҳақи миқдори 3 минг гривна (тахминан 110 евро), ўртача иш ҳақи миқдори эса 6,7 минг гривна (тахминан 230 евро) ҳисобланади.

Ҳозирда ЕИ таркибидаги бир қанча давлатлар Украинадан меҳнат муҳожирлари ёпирилишидан хавфсирамоқда. Ҳозирча, энг кўп украиналик меҳнат муҳожирлари қўшни Польшада. Аммо улар энди Европанинг бошқа мамлакатларига ҳам боришлари мумкин бўлади.

Financial Times маълумотига кўра, ўтган йилда 1,3 миллионга яқин украиналик Польшада вақтинча ишлаш учун рўйхатдан ўтган. 115 мингдан ортиқ украиналик узоқ муддатга ишлаш рухсатномасига эга бўлган. 2013 йилдан буён кўрсаткичлар 6 баравар ўсган.

Виза режимини либераллаштириш бўйича мулоқот 2008 йилда бошланганди. 2010 йил ноябрида ЕИ Украина бажариши керак бўлган шартларни маълум қилган, 2015 йилда эса бу шартлар бажарилганини тасдиқлаганди. Аввалига Киевга визасиз режим ўтган йил охирида тақдим этилиши кутилганди, аммо Брюссель бу масалани бир неча мартда ортга сурди.

17 май куни Страсбургда ЕИ ва Украина ўртасида визасиз режим тўғрисидаги қонунни имзолаш маросими бўлиб ўтганди. Ҳужжатга Европарламент раҳбари Антонио Таяни ва ЕИ Кенгашида раислик қилаётган Мальта давлати ИИВ раҳбари Кармело Абела қўл қўйишганди.

Ҳужжатга кўра, Украина фуқаролари Шенген ҳудуди давлатлари, шунингдек, Исландия, Лихтенштейн, Норвегия ва Швейцарияда ярим йил ичида 90 кун давомида бўлишлари мумкин. Шу билан бирга, визасиз режим ЕИда ишлаш ёки ўқишга рухсат бермайди.

Украиналикларга чегарадан кесиб ўтиш пайтида биометрик паспорт керак бўлади, шунингдек, ўз ёнида қайтиш чиптаси, меҳмонхонадан хона олинганини тасдиқловчи маълумот, қариндошлардан таклифнома, тиббий суғурта ва ЕИда ҳар куни бўлиш учун камида 45 еврога эга бўлиш тавсия этилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар