Бугун Францияда мамлакат парламентига сайловларнинг 1-босқичи доирасида овоз бериш бўлиб ўтади. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00да (Тошкент вақти билан 11:00) очилган, овоз бериш кечки соат 20:00гача (Тошкент вақти билан соат 23:00) давом этади.

Сайловларда турли партиялар ва сайловолди блоклари вакиллари бўлган 8 минг нафарга яқин номзод иштирок этмоқда. Миллий мажлисга 577 депутат сайланади. Иккинчи тур 18 июнга белгиланган. 

Франция президенти Эммануэль Макрон партияси парламентга сайловлар олдидан етакчилик қилаётганди.