Ироқ полициясининг жанговар тузилмалари Мўсулнинг ИШИД назоратида бўлган охирги туманларидан бирини озод қилди. Федерал полиция қўмондони Раиз Шакар Жавдатнинг маълум қилишича, гап Занжили тумани ҳақида кетмоқда.

"Биз Занжили туманини тўлиқ озод қилдик, энди туманни миналардан тозалаш бўйича катта кўламли жараён бошланмоқда", деб айтган Жавдат.

Жавдатнинг айтишича, унинг жангчилари озод қилинган ҳудудда ракета снарядлари ишлаб чиқарилган цех ва катта миқдорда портлатгичлар топишган.

Мўсулни озод қилиш операцияси 2016 йил октябрдан бери давом этмоқда. Ҳарбийлар аввал шаҳарнинг шарқий қисмини озод қилишган, февралда эса ғарбий қисмини озод қилиш операциясини бошлашган.