Қадимий тангаларни яширинча олиб кетаётган хорижлик Ўзбекистон божхонасида ушланди

Жамият 11 Июнь 2017 11360

Сурхондарё вилояти «Болдир» божхона пости ходимлари Ўзбекистон ҳудудидан Россия Федерациясига йўл олган чет эл фуқаросини қўлга олишди. Аёл кўйлаги орасида 12 та қадимий тангани яшириб, уни чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган. Унинг бу қилмиши сканер қилувчи аппарат ёрдамида аниқланган.

Бадиий экспертеза берган хулосага кўра, аёлдан олиб қўйилган тангалар 18-19-асрга тааллуқли бўлиб, умумий баҳоси 22 миллион сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ мазкур тангалар Сурхондарё вилоятининг Археология музейига топширилган.

Кўпроқ янгиликлар