Канада шимолидаги Квебек вилоятида жойлашган Акуливик аҳоли пунктида пичоқ билан қуролланган 19 ёшли йигит одамларга ҳужум қилган. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига иқтибос келтирган ҳолда CBS телеканали маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, йигит бир нечта уйларга кириб, уларда яшовчи одамларга жароҳат етказган. У 4-уйга кирмоқчи бўлганда полиция томондан отиб ўлдирилган.  

Ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида 10 ёшли бола ҳам бор.

Йигитни қотилликни содир этишга ундаган сабаблар ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Полиция воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда.