Америкалик уч ҳарбий хизматчи Афғонистондаги амалиётлар чоғида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати хабар тарқатган.

«Уч нафар америкалик аскар Афғонистон шарқида ҳалок бўлди. АҚШ Қуролли кучларининг бир аскари жароҳатланди ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун эвакуация қилинди», — дейилган хабарда.

Қайд этилишича, Пентагон ҳодиса юзасидан текширув бошлаган.

Бундан аввалроқ, нашрлар АҚШ Афғонистонда ўз ўрнини мустаҳкамламоқчи эканида ёзганди.