Покистон суди ижтимоий тармоқларда шаккоклик қилганлик учун илк ўлим жазоси тайинлади

Жамият 11 Июнь 2017 7466
Фото: Getty Images

Покистон суди Таймор Разо исмли эркакни шаккокликда айблаб, уни ўлим жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда прокурор Шафир Қураший маълум қилди.

Бахавалпур шаҳрида яшовчи эркак Facebook ижтимоий тармоғида тасодифий фойдаланувчи билан дин борасида баҳслашиб кетган. Кейинроқ аниқланишича, Разо билан баҳсга кирган фойдаланувчи террорчиликка қарши департамент ходими бўлиб чиққан.

Оқибатда Разо шаккокликда айбдор деб топилган. Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, Покистон суди ижтимоий тармоқларда шаккоклик қилганлик учун биринчи марта ўлим жазоси тайинлади.

Кўпроқ янгиликлар