Украина ва Словакия президентлари Петро Порошенко ва Андрей Киска Украина ҳамда Шенген зонаси мамлакатлари ўртасидаги визасиз режим жорий этилиши муносабати билан ташкил қилинган рамзий маросимда иштирок этди.

Давлат раҳбарлари Украина чегарасида, Закарпатье вилояти ҳудудидаги «Ужгород» пунктида ўрнатилган «Европа дарвозаси»ни очишган.

Порошенко 11 июнь куни Украина учун тарихий воқеа ҳақида эълон қилди. «Шу кундан эътиборан украиналик Братиславага қаҳва ичишга бориши ёки Варшавада чегирмалардан фойдаланиши мумкин. Ниҳоят, Украина фуқаролари Венадаги операга эркин бориб келиши мумкин бўлди», - деди украинлар етакчиси.

11 июнь куни Украина фуқаролари учун Европа Иттифоқи билан визасиз режим амалга кирди. Эндиликда Украина фуқаролари Европа иттифоқининг 30 мамлакати ва Шенген зонасидаги мамлакатларга эркин кириб чиқиши мумкин бўлади.

Визасиз режим биометрик паспортга эга украинларга Европада 90 кун давомида бўлиш имконини беради. 90 кундан ортиқ вақт давомида Европа ҳудудида бўлишни истаган украинлар виза расмийлаштиради.