11-июнь Муборак Рамазон ойининг 16-куни ҳисобланади. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси якунланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги хабар бермоқда.

1. “Маҳаммад Умар ўғли Зокир” жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Ҳамкор кўчаси 18-уй.) 
Масжид имом-хатиб ва қориси - Саидов Худойберди.

2. “Тўлқин Акром ўғли” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, Чиғатой Оқтепа маҳалласи, Форобий кўча 418-уй. Мўлжал: “Фаровон” тўйхонаси)
Масжид имом-хатиби – Сатимов Саҳобиддин. 
Қори: Қодиров Жамолиддин.

3. “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди. (Миробод тумани, Файзобод 1-тор кўчаси 26-уй) 
Масжид имом-хатиби – Ҳамдамов Ҳабибулла. 
Қорилар: Шукуруллаев Омилхон, Шукруллаев Муҳаммадалихон.

4. “Қуддуси Шариф” жоме масжиди. (Сергели тумани, Қипчоқ кўчаси 66-уй)
Масжид имом-хатиби – Ҳамидов Нўмонхўжа.
Қори: Каримов Абдурауф.