11 июнда Россиянинг Байкалорти ўлкасида соат 19.00ларда "Байкал" федерал трассасида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 25 киши жароҳат олган.

"Автобусда 51 киши бўлган, улардан 8 нафари ҳалок бўлган, 25 нафари жароҳат олган", деб айтилди хабарда. Жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар.

Маълум қилинишича, автоҳалокат Петровск-Забайкалье туманидаги Хохотуй посёлкасидан 7 км ғарброқда, "Байкал" трассасининг 702 километрида юз берган. 

Таъкидланишича, Чита шаҳрига кетаётган автобус йўл четига чиқиб кетиб, ағдаралиб кетган.

Фожиа сабаблари аниқлаштирилмоқда.